Ўзбекистоннинг энг кўп маҳсулот сотиб олган 10 та давлати!

Ўзбекистоннинг 2025 йил январь-ноябрь ойларида умумий импорт ҳажми 41,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ошган.
Импорт ҳажми бўйича Ўзбекистон энг кўп маҳсулотни қуйидаги 10 та давлатдан олган:
- Хитой – 12,8 миллиард АҚШ доллари;
- Россия – 7,8 миллиард АҚШ доллари;
- Қозоғистон – 3 миллиард АҚШ доллари;
- Туркия – 1,7 миллиард АҚШ доллари;
- Корея Республикаси – 1,5 миллиард АҚШ доллари;
- Германия – 1 миллиард АҚШ доллари;
- Ҳиндистон – 1 миллиард АҚШ доллари;
- Туркманистон – 926,2 миллион АҚШ доллари;
- Беларус – 698,8 миллион АҚШ доллари;
- АҚШ – 656,1 миллион АҚШ доллари.
Ўзбекистоннинг импорт ҳажми ортиши ва 180 та давлатдан товарлар импорт қилиш жараёни мамлакат иқтисодиётининг турли манбаларга боғлиқ бўлганини кўрсатади. Бу, шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал савдо тармоғидаги ўрни ва иқтисодий алоқаларининг кенгайишини англатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг