Тошкент аэропортига 30 та ногиронлар аравачаси топширилди

Тошкент халқаро аэропорти имконияти чекланган йўловчилар учун 30 та ногиронлар аравачасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Аравачалар Uzbekistan Airports ҳамда “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ ўртасидаги ижтимоий ташаббус доирасида тақдим этилди.
Ушбу аравачалардан халқаро терминалнинг учиб кетиш ва келиш залларида, шунингдек, ички авиа қатнашновлар терминалида бепул фойдаланиш мумкин.
Компания баёнотида қайд этилишича, барча йўловчилар учун қулай ва ҳамма кира оладиган муҳит яратиш Uzbekistan Airports фаолиятидаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Таъкидланишича, янги аравачалар аэропорт ҳудудида ҳаракатланишни енгиллаштириб, камҳаракат йўловчиларга хизмат кўрсатишни янада қулай ва хавфсиз қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг