date

Silk Avia ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкент–Бухоро рейслари жадвалини ўзгартирди

Silk Avia ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкент–Бухоро рейслари жадвалини ўзгартирди

Silk Avia авиакомпанияси 6-январ куни ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкент–Бухоро йўналишидаги UH-801 ва UH-802 рейслари ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Янгиланган режа бўйича UH-801 рейси Тошкентдан 10:30 да учиб кетади, Бухородан қайтиш парвози эса 12:30 га белгиланган.

6-январ ҳолатига кўра, Тошкентдан Бухорога авиачипталар нархи Oson тарифида 672,9 минг сўмдан, Omad тарифида эса 872,8 минг сўмдан бошланади. Ушбу йўналиш бўйича парвозлар ҳар куни амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Silk Avia ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкент–Бухоро рейслари жадвалини ўзгартирди