date

«Манчестер Юнайтед» ЖЧ-2026дан кейин Анчелоттини олиб келиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ЖЧ-2026дан кейин Анчелоттини олиб келиши мумкин

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Манчестер Юнайтед»да бўшаши мумкин бўлган бош мураббийлик ўрни учун навбатдаги жиддий номзод сифатида тилга олинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Daily Mail журналисти Крис Уилер хабарига кўра, «қизил иблислар» 2026 йилги жаҳон чемпионати якунлангандан сўнг италиялик мутахассисни жамоага таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу сценарий клуб ёзгача вақтинчалик мураббий билан ишласа ва раҳбарият Анчелоттидан бошқа муносиб номзодни топа олмаса, амалга ошиши мумкин.

Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан 2025 йил май ойида шартнома имзолаган. Бунгача у тўрт йил давомида «Реал»ни бошқарган. Таҗрибали мураббий фаолияти давомида «Режиана», «Парма», «Ювентус», «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Бавария», «Наполи» ва «Эвертон» клубларида ҳам ишлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» ЖЧ-2026дан кейин Анчелоттини олиб келиши мумкин