Россияда ажралишда мажбурий медиацияни жорий этиш режалаштирилмоқда

Россияда оилавий низолар бўйича мажбурий судгача медиацияни жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш 2026-2027 йилларга мўлжалланган, деб ёзади "TASS."
Тахминларга кўра, ўзгартиришлар "Воситачи иштирокидаги низоларни ҳал қилишнинг муқобил тартиби (медиация тартиб-таомили) тўғрисида"ги Федерал қонунга киритилади. Ташаббус оила ва демографик сиёсат режасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилмоқда.
Режага кўра, ажрашиш жараёнида бўлган ота-оналар келишувга эриша олмасалар, камида бир марта профессионал медиатор билан учрашишлари керак бўлади. Бундай музокаралар ўтказиш даврида ишни судда кўриш тўхтатиб турилиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатда оилавий низоларга ихтисослашган медиаторларнинг алоҳида реестрини шакллантириш режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!