date

Ўзбекистон қуритилган ўрик экспорти бир йил ичида 2,4 баробарга ошди

Ўзбекистон қуритилган ўрик экспорти бир йил ичида 2,4 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил январь—ноябрь ойларида Ўзбекистон қуритилган ўрик (курага) экспорти 23,9 минг тоннага етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 баробар кўп. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Экспортдан тушган тушум 45,8 млн долларни ташкил этди. Энг йирик харидорлар қаторида Хитой (5,5 минг тонна), Қозоғистон (4,6 минг тонна) ва Туркия (4,1 минг тонна) қайд этилди.

Шунингдек, Россия 1,8 минг тонна, Украина эса 1,5 минг тонна курага сотиб олган. Қолган давлатлар ҳиссасига жами 6,5 минг тонна тўғри келди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон қуритилган ўрик экспорти бир йил ичида 2,4 баробарга ошди