date

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25% ошди

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25% ошди
Жорий йилнинг январ-октябрь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 15,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 25% кўпдир. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинган.

Чегаралараро пул ўтказмалари ички валюта бозоридаги таклифни ошириш имконини берди. Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида сўм курси 7% мустаҳкамланган.

Миллий валюта курсига хорижий кредитларнинг ўсиши, импортнинг барқарорлашуви ва инвестицияларнинг кўпайиши каби омиллар таъсир қилган. Чет эл валютага талаб 48,4 миллиард АҚШ долларига етди, бу ўтган йилга нисбатан 24% кўпдир.

Шу даврда валюта таклифи эса 41,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Марказий банк юридик шахслар орасида валютага бўлган талабни ҳам кўриб чиқди.

Ушбу тоифада йиллик таклиф ҳажми 38% ошган бўлса, экспортдан тушган даромадлар ҳисобидан шаклланган таклиф 18% ўсиб, 14,5 миллиард АҚШ долларига етди. Шундан 8,1 миллиард доллар Ўзбекистон валюта бозорида сотилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 23% кўпдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25% ошди