date

Банклардаги муаммоли кредитлар 5,1% га ошди

Банклардаги муаммоли кредитлар 5,1% га ошди
1 ноябр ҳолатига кўра, банклардаги умумий муаммоли кредитлар ҳажми 22,4 триллион сўмга етди. Марказий банк маълумотларига кўра, бу кўрсаткич бир ойда 5,1% га ошган.

Банкларнинг кредит портфели эса 592,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич октябрь ойига нисбатан 10,6 триллион сўмга ошган.

Муаммоли кредитларнинг асосий қисми давлат банкларига тўғри келиб, уларнинг умумий ҳажми 15,8 триллион сўмдан ошган. Миллий банкда (НБУ) муаммоли кредитлар ҳажми 4,2% га ошиб, 4,4 триллион сўмни ташкил этди.

“Агробанк”да 2,9 триллион сўм, “Ўзсаноатқурилишбанк”да 2,2 триллион сўм, “Асака Банк”да 1,9 триллион сўм ва “Халқ Банки”да 1,1 триллион сўмлик муаммоли кредитлар қайд этилган. Шу билан бирга, хусусий банкларнинг кредит портфели 3,7 триллион сўмга ошиб, 191 триллион сўмга етган.

Хусусий банкларда муаммоли қарзлар ҳажми эса 6,5 триллион сўмгача камайган. Хусусий банклар орасида энг катта муаммоли кредит ҳажми “Ипотека-банк”га тўғри келиб, бу кўрсаткич 2,2 триллион сўмни ташкил этади.

Кейинги ўринларда “Пойтахт Банк” – 58 миллиард сўм, “Гарант Банк” – 126 миллиард сўм ва “АВО Банк” – 66 миллиард сўм билан қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Банклардаги муаммоли кредитлар 5,1% га ошди