date

Ўзбекистонда қурилиш ишлари 25,3 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда қурилиш ишлари 25,3 трлн сўмга етди
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган ўн ойида умумий қиймати 25,3 триллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, энг кўп қурилиш ишлари Тошкент шаҳрида бажарилган — 12 триллион сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (3,8 триллион сўм) ва Қашқадарё вилояти (2 триллион сўм) қайд этилган.

Қурилиш ишлари энг кам амалга оширилган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, бу ерда атиги 210,2 миллиард сўмлик иш бажарилган. Шунингдек, Хоразмда 366,2 миллиард сўм ва Жиззахда 422,5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда қурилиш ишлари 25,3 трлн сўмга етди