date

Yandex Uzbekistan Allplay’ни сотиб олди

Yandex Uzbekistan Allplay’ни сотиб олди
Рақобат қўмитаси Yandex Uzbekistan компаниясининг Allplay хизматини сотиб олиш бўйича битимини маъқуллади. Мазкур келишув шартига кўра, Allplay мустақил платформа сифатида фаолиятини давом эттиради.

Allplay платформаси келгусида ривожланади: унда хорижий ва ўзбек контентини ўз ичига олган фильмлар, сериаллар ва мусиқалар каталоги кенгайтирилади. Келажакда Allplay Yandex Plus обунасининг бир қисми бўлади.

Фойдаланувчилар ушбу обуна орқали видеолар, мусиқа, китоблар, спорт трансляциялари ва Yandex экотизимидаги бошқа имтиёзларга – кэшбек ва Yandex Go’даги “Егулик” бепул етказиб бериш хизматига эга бўлишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Yandex Uzbekistan Allplay’ни сотиб олди