Эндрик хет-трикдан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди

«Лион» ҳужумчиси Эндрик Франция Лигасининг 19-турида «Мец»га қарши ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Учрашувда бразилиялик футболчи учта гол урди, жамоаси эса 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эндрикнинг айтишича, бу баҳс унинг хотирасида узоқ сақланиб қолади. У мазкур чемпионатда тўп суришдан завқ олаётганини таъкидлади ва «Лион»ни кучли ҳамда юқори савиядаги жамоа сифатида эътироф этди.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли бразилиялик футболчи «Лион» сафида ижара асосида ўйнамоқда. Эндрикнинг тўлиқ трансфер ҳуқуқи эса Мадриднинг «Реал» клубига тегишли.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг