date

Европа Иттифоқи Илон Маскка қарашли AI учун тергов бошлади

Европа Иттифоқи Илон Маскка қарашли AI учун тергов бошлади

Европа Иттифоқи Илон Маскга тегишли Grok сунъий интеллекти орқали яратилган жинсий мазмундаги дипфейклар бўйича тергов ҳаракатларини бошлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Аввалроқ X компаниясининг X Safety саҳифасида эълон қилинган баёнотда, ижтимоий тармоқ Grok сунъий интеллекти орқали тайёрланган “бозорга чиқарилмаган” тасвирлар, айрим юрисдикцияларда ноқонуний ҳисобланиши ва тақиқлангани маълум қилинган эди.

Бироқ фаоллар ва жабрланганлар ушбу восита ёрдамида жинсий характердаги контент яратиш имконияти “умуман пайдо бўлмаслиги керак эди”, деб таъкидлашмоқда.

Агар X компанияси Европанинг Рақамли хизматлар тўғрисидаги актини бузган деб топилса, унга компаниянинг жаҳон миқёсидаги умумий даромадининг 6 фоизигача жарима солиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи Илон Маскка қарашли AI учун тергов бошлади