2025 йилда озиқ-овқат экспорти 3 млрд доллардан ошади

2025 йил охирига келиб Ўзбекистон илк бор 3,2 миллиард долларлик озиқ-овқат махсулотларини экспорт қилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Қўксарой қароргоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашувда маълум қилди.
Жорий йил бошидан буён озиқ-овқат экспорти 37 фоизга ошди. Ўзбекистон экспорт географиясини кенгайтиради, мева ва сабзавотларини 83 давлатга етказмоқда.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, республика қуритилган олхўри ва ўрик экспорти бўйича дунёда учинчи ўринни, шафтоли ва майиз бўйича еттинчи ўринни, гилос бўйича эса саккизинчи ўринни эгаллайди. Жорий йилда ўзбек деҳқонлари 3,4 миллион тонна мева, 2 миллион тонна узум, 19,5 миллион тонна сабзавот, полиз экинлари ва картошка, шунингдек, 1 миллион тонна дуккакли ва мойли экинлар ҳосилини йиғиб олди.
Президентнинг айтишича, йиғилган ҳосил ҳажми мамлакат ичидаги нархларни барқарорлаштириш ва экспортни сезиларли даражада кучайтиришга имконият берди.