7 январда доллар курси 16 сўмга ошиб 11 968 сўмдан юқори бўлди

7 январ учун белгиланган расмий курсга кўра, АҚШ доллари 16,35 сўмга қимматлаб 11 968,59 сўмни ташкил этди. Европа валютаси ҳам сезиларли ўсиб, 56,21 сўм қўшилиши ортидан 14 020,01 сўмга етди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Шу билан бирга, Россия рубли расмий курсда 0,07 сўмга арзонлаб 147,74 сўм бўлди.
Соат 18:30 да (Тошкент вақти билан) тижорат банкларида доллар курси 11 970 сўмдан бошланиб 11 990 сўмгача етди. Евро эса 13 750–13 980 сўм оралиғида таклиф қилинмоқда. Рублни сотиб олиш 139 сўм, сотиш эса 148 сўм этиб белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг