Ўзбекистонликлар никоҳ шартномасини нотариус орқали расмийлаштира олади

Ўзбекистонда никоҳ шартномасини эндиликда нотариал идорада расмийлаштириш мумкин. Шунингдек, аризачилар хоҳишига кўра ҳужжат видеомулоқот орқали ёки нотариуснинг жойига чиқиши йўли билан ҳам тасдиқланади. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Шартномани тузиш учун томонлар нотариус қабулiga шахсан келиши ёки my.gov.uz портали ҳамда E-notarius.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Нотариус аризачиларнинг шахсини аниқлаб, уларнинг никоҳ ёшига етган-етмаганини, бошқа никоҳда турмаганини ва улар ўртасида аввал никоҳ шартномаси тузилмаганини текширади.
Барча текширувлар якунланиб, тўловлар амалга оширилгач, томонлар шартномани имзолаш учун нотариус ҳузурига таклиф этилади. Ҳужжатнинг барча нусхалари нотариус иштирокида шахсан имзоланиб, томонларнинг тўлиқ исми ва отасининг исми кўрсатилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!