Roblox чатларида ёшни тасдиқлашни мажбурий қилади

Roblox ўйин платформасида энди чатларда ёзиш учун фойдаланувчилар ёшини тасдиқлаши шарт бўлади. Бу ҳақда сервис бош директори Девид Базуки Roblox’нинг расмий аккаунтида эълон қилинган видеода маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия ва Австралияда фойдаланувчиларнинг ярмидан кўпи аллақачон верификациядан ўтган. Глобал миқёсда эса ўнлаб миллион ўйинчи ўз маълумотларини тасдиқлаган.
Янгиликдан кўзланган мақсад — ўйин ичидаги мулоқотни хавфсизроқ қилиш. Ёшни тасдиқлашнинг икки йўли таклиф этилмоқда: 13 ёшдан бошлаб паспорт ёки фотосуратли бошқа ҳужжат тасвирини юклаш, шунингдек юзни таниш технологияси орқали текширувдан ўтиш.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг