date

АҚШ Гренландияни олиш масаласини кун тартибига чиқаргани маълум бўлди

АҚШ Гренландияни олиш масаласини кун тартибига чиқаргани маълум бўлди

Гренландия Даниядан АҚШ томонидан сотиб олиниши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. The Wall Street Journal манбаларига кўра, АҚШ давлат котиби Марко Рубио бу борадаги режалар ҳақида Конгресс аъзоларига ёпиқ брифингда маълумот берган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Бу хабар Доналд Трампнинг Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш ҳақидаги баёнотлари яна янграган паллага тўғри келмоқда. Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливитнинг айтишича, президент ва унинг жамоаси ушбу “муҳим ташқи сиёсий мақсад”га эришишнинг турли йўлларини кўриб чиқмоқда, зарурат туғилса, АҚШ қуролли кучларидан фойдаланиш варианти ҳам истисно қилинмайди.

Трамп биринчи президентлик давридаёқ Гренландияни сотиб олиш ғоясини тилга олган эди. Ҳозир у бу ҳудуд АҚШ таркибига кириши кераклигини қатъийроқ таъкидламоқда. Трампга яқин сенатор Линдси Грем эса маъмуриятнинг Гренландия бўйича ҳаракатлари асосан музокараларга бориб тақалишини билдирган.

Шу билан бирга, сўровлар Гренландия аҳолисининг аксарияти АҚШга қўшилиш ғоясига қарши эканини кўрсатмоқда. НАТОдаги айрим давлатлар эса огоҳлантириш бермоқда: агар АҚШ бу масалада куч ишлатишга уринадиган бўлса, бу Европа ва Америка ўртасидаги кўп йиллик иттифоққа жиддий зарба бериши мумкин.

Тарихан АҚШ Шимолий Америка ва Кариб ҳавзасида турли ҳудудларни Франция, Россия ва Даниядан сотиб олган. Хусусан, Копенгаген 1917 йилда Вашингтонга Виржин оролларини 25 миллион долларга сотган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Гренландияни олиш масаласини кун тартибига чиқаргани маълум бўлди