date

Nestle Ўзбекистонда болалар овқатининг айрим партияларини қайтариб олмоқда

Nestle Ўзбекистонда болалар овқатининг айрим партияларини қайтариб олмоқда

Nestle компанияси Ўзбекистонда болалар овқатининг бир қатор партияларини ихтиёрий равишда савдодан қайтариб олаётганини маълум қилди. 5 январдан бошлаб дорихоналар ва дўконлардан NAN сутли аралашмалари ҳамда Alfaré Amino даволовчи озуқа маҳсулотлари партиялари олиб ташланмоқда.

Компания баёнотида қайд этилишича, ушбу қарор эҳтиёт чораси сифатида ва Nestle’нинг қатъий сифат ҳамда хавфсизлик протоколларига мувофиқ қабул қилинган. Вазият бўйича компания расмий идораларни хабардор қилганини, харидорларнинг саволларига жавоб беришга тайёрлигини билдирган.

Истеъмолчилар +998 78 120 20 55 телефон рақами орқали қўллаб-қувватлаш хизматидан маслаҳат олиши мумкин.

Reuters хабарига кўра, ички текширув давомида учинчи томон етказиб берган ингредиентларда цереулид токсини аниқланган. У болаларда кўнгил айниши ва қайт қилиш каби аломатларни келтириб чиқариши мумкин. Агентлик маълумотига кўра, Nestle болалар аралашмаларини жами 25 мамлакатда қайтариб оляпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Nestle Ўзбекистонда болалар овқатининг айрим партияларини қайтариб олмоқда