Улуғбек Раҳматуллаев клипдаги актрисаларни мақтади ва сир очди

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевга “Сизнинг қўшиқларингизни янада машҳур қилган актриса ким?” деб савол берилди. Хонанда эса кутилмаган ва самимий жавоблари билан ҳайрон қолдирди.
Унинг сўзларига кўра:
“Мен одатда, машҳур қўшиқларим учун клипга эҳтиёж сезмайман. Чунки, мен шундай деб ўйлайман: яхши қўшиқлар ўзи клипга муҳтож эмас. Лекин клип бўлса, албатта янада яхши бўлади.
Қўшиқларимга клип олишда ишлаган ҳар бир актрисанинг таланти ва истеъдоди жуда юқори. Масалан, 'Соғиниб тонглар отгунча' қўшиғимда ўйнаган Ситора Алимжонова менга шундай дейди: 'Улуғбек ака, сизнинг клипингизда тушиб танилдим.' Мен эса унга жавобан айтаман: 'Йўқ, сен шунақа зўр ўйнадинг, шунинг учун клип янада ажойиб чиқди.'”
Улуғбек Раҳматуллаев гапларини якунлаб шундай деди:
“Айнан битта одам билан бир нарсани боғлаб қўйиш қийин. Мен шу пайтгача ишлаган барча актёр ва актрисалар билан фахрланаман.”
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!