date

Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан қўлга тушди

Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳокимлиги вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Ҳокимликнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У гўёки 2026 йилда туман ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганини айтиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан қўлга тушди