Самарқандда туғруқхона ёнида ташлаб кетилган чақалоқ ўлик топилди

1 дақиқа ўқиш645
Самарқандда туғруқхона ёнида ташлаб кетилган чақалоқ ўлик топилди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида оғир ва жамоатчиликни ларзага солган ҳолат қайд этилди. Хабарларга кўра, бир аёл туғруқхона олдида чақалоқни дунёга келтириб, уни ҳожатхонадаги чиқинди қутисига ташлаб кетган.

Манбада айтилишича, воқеа Янги йил байрами арафасида содир бўлган. Келинчак Пайариқ тумани туғруқ бўлимига мурожаат қилиб, шифокорлардан ҳомиласини тушириш масаласида ёрдам сўраган. Бироқ у қониқарли жавоб ололмаган. Шундан сўнг, аёл чақалоқни туғруқхона ёнида туғиб, ҳожатхона чиқиндисига ташлаб кетгани маълум қилинмоқда.

Ҳолат кузатув камералари орқали аниқланиб, тегишли хизматлар томонидан текширув ишлари бошланган. Чақалоқ эса ўлик ҳолда топилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, айни пайтда воқеа юзасидан экспертиза тайинланган. Унда бола тирик туғилганми ёки ҳомила аввалдан нобуд бўлган ҳолда туғилганми — шу масалага аниқлик киритилади. Экспертиза хулосасидан кейин жиноят иши масаласи бўйича қарор қабул қилиниши билдирилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари қўшимча маълумот экспертиза натижалари эълон қилингач тақдим этилишини қайд этган.

Бу воқеа — жамият учун ҳам, ҳар бир оила учун ҳам қаттиқ ўйлантирадиган сигнал. Бундай вазиятда қолган аёлларни ўз вақтида тиббий ва психологик ёрдамга йўналтириш, масъул идоралар билан очиқ ишлаш эса кейинги фожиаларнинг олдини олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.






Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?