
Охирги 10 йил ичида Ўзбекистон ўзининг олтин захиралари ҳажмини оширди ва ялпи ташқи қарзи қийматини камайтирди. Бу ҳақда "Спутник" нашрига асосланиб Kun.uz хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда олтин захиралари ҳажми 2 йиллик импорт қийматига тенг, ташқи қарз эса ЯИМнинг 16 фоизини ташкил қилмоқда. Шундан 8 фоизи давлат қарзини ташкил қилиб, унга хизмат кўрсатиш учун бюджет харажатларининг 1 фоиздан кам қисми ишлатилмоқда.
Ўзбекистоннинг кейинги 10 йилдаги импорти кўрсатилган (CIA манбаси) манбага кўра, 2014 йил маълумотида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 12,3 млрд долларни ташкил қилган. Шунга асосланган ҳолда Ўзбекистон олтин валюта захираларини 24-25 млрд АҚШ долларига етган, деб ҳисоблаш мумкин.
"Бундай кўрсаткичлар, республиканинг эҳтиёткорона ва чуқур уйланган ташқи қарз олиш сиёсати эвазига эришилган. Ушбу сиёсат 3 тамойилдан ташкил топган", дейилади хабарда.
“Биринчидан, Ўзбекистон истеъмол кредитлари олмайди, яъни ейиш учун пул қарз олмайди. Иккинчидан, агар тўлиқ ва ўз вақтида қайтариб беришга ишонч бўлмаса — қарз олинмайди. Учинчидан, кредитлар фақат асосий, саноат ва ижтимоий инфрақурилмаларни ривожлантириш ва иқтисоддаги стратегик масаларларни ҳал қилиш учун сармоя сифатида жалб қилинади”, — дейди Молия вазирлиги мутахассиси.
"Ўзбекистон сиёсатининг яна бир моҳияти шундаки, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидан ташқари, давлат томонидан жалб қилинган кредитларнинг барчаси ўзини қоплаш учун керак бўладиган пул маблағларини ўзи яратади.
Ундан ташқари, кўп йиллар давомида Ўзбекистон бюджети уч ёқлама профицит билан ёпилмоқда. Авваламбор бу давлат бюджети профицити, жорий ҳисоб профицити ва тўлов баланси профицити. Тўлов баланси профицити, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёти фондига айлантирилган эди", дейилган хабарда.
Маълумот учун, 2014 йилдан бери республиканинг ички қарзи нолга тенг, капитал ва активлари ҳар йили 30 фоизга ўсмоқда. Республика банклари кредит портфелида молия ҳажми 70 фоизни ташкил қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар