date

Остон Ўруновнинг дриблинглари Эронда катта баҳсларга сабаб бўлди

Остон Ўруновнинг дриблинглари Эронда катта баҳсларга сабаб бўлди

8 сентябрь куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида ўтказилган “CAFA Nations Cup” мусобақаси финалида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушди. Қизғин кечган беллашув қўшимча бўлимларнинг охирги дақиқаларида ўзбек йигитларининг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси орадан 13 йил ўтиб, эронликларга қарши муҳим ғалабани қайд этди. Ушбу натижа нафақат юртимизда, балки қўшни давлат оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Эронлик таниқли шарҳловчи, 54 ёшли Маздак Мирзейи ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида финал баҳси бўйича шахсий фикрларини билдириб ўтди.

“Терма жамоамизнинг 13 йилдан кейин ўзбекистонликларга мағлуб бўлганини қайд этишни истамайман. Менинг асосий эътиборим ‘Персеполис’ футболчиси Остон Ўруновнинг 75 дақиқа ичида амалга оширган 19 марта дриблингида бўлди”, – дея ёзади Мирзейи.

Шу билан бирга, Эрон пойтахти Теҳроннинг икки йирик клуби — “Персеполис” ва “Истиқлол” мухлислари орасида ҳам тортишувлар келиб чиқди.

Маҳаллий нашрлардан бирида эълон қилинган хабарда қуйидагича ёзилди:

“Эрон терма жамоаси сафидаги ‘Истиқлол’ футболчилари — Ареф Агаси, Рўзбеҳ Шешми ва Рамин Ризоян ўйин давомида махсус равишда Остон Ўруновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Улар унинг Про-лигада тўп суришини қийинлаштиришни кўзлаган бўлиши мумкин.

Бироқ Ўруновнинг жисмоний ҳолати ва формаси юқори экани ойдин кўринди. Ҳатто Элдор Шомуродов тепган пенальтини ҳам Ўрунов ишлади”, – дейилади хабарда.

Бу воқеалардан сўнг, ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатлари Эронда ҳам катта қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Остон Ўруновнинг майдондаги кучли ўйини нафақат мухлислар, балки экспертлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўруновнинг дриблинглари Эронда катта баҳсларга сабаб бўлди