date

Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси камайди

Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси камайди

Ўзбекистонда 2025 йил август ойида енгил автомобиллар савдоси 90 минг донани ташкил этди, деб Uz24.uz хабар берди. Бу кўрсаткич июл ойига нисбатан 9,5 фоизга камайган.

Энг катта пасайиш Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган. Айрим ҳудудларда, хусусан, Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Андижонда эса савдо ҳажмида ўсиш қайд этилган.

Бирламчи бозорда 37,6 мингта янги авто сотилган бўлиб, шундан 32,6 мингтаси маҳаллий ишлаб чиқарилган. Янги импорт машиналар сони 4,9 мингта бўлиб, улар сонида сезиларли пасайиш кузатилган (−9,4%).

Иккиламчи бозорда эса савдо ҳажми 52,7 мингтага тушган (−14,3%). Электромобиллар савдоси бўйича эса ўртача ойлик ўсиш 0,6% ни ташкил этган, йиллик ўсиш эса 4,6 баробарга етган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси камайди