LeBazar компанияси асосчиси Ботир Арифжанов MFactor лойиҳаси доирасидаги чиқишида онлайн бизнес ривожланиши ишсизлик кўпайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Менимча, бу ишсизлик кўпайишига умуман алоқадор эмас. Аксинча онлайн ривожланса, бизда қўшимча иш жойлари яратилади деган фикрдаман. Сабаби – Ўзбекистон ЯИМнинг учдан бир қисми сервисдан ташкил топган. Агар шу сервисларнинг бир қисмини онлайнга ўтказиб, ундан ташқари, бу сервисларни чет давлатларга етказишни бошласак, онлайн ривожланиб, унга кўплаб ёшлар жалб этилса, менимча минглаб янги иш ўринларини яратиш имкониятимиз бор.
Мен бу нарсани ҳеч қанақасига ишсизликка салбий таъсири бўлади деб ўйламайман. Айнан бизга янги иш жойларини яратиш имкониятини яратади, деб ҳисоблайман.
— Давлат ташкилотлари онлайнга ўтадими, бунинг учун улар тайёрми? Нималарга эътибор керак?
— Мен ўйлайман, пандемия оқибатида кўп давлат органлари бир неча турдаги онлайн мулоқот воситаларини тестдан ўтказиб, ундан фойдаланишни йўлга қўйишди. Мана кўриб турибмиз, кўп вазирликларда йиғилишлар онлайн ўтказиляпти ва ҳ.к. Лекин фақат ички жараёнларни эмас, ташқаридаги мулоқотларни ҳам тезроқ онлайнга ўтказиш керак, менимча. Давлат томонидан бериладиган хизмат турларининг барчасини онлайнга ўтказиш керак.
— Банклар ҳам онлайнга ўтадими?
— Афсуски, Ўзбекистонда банк тизимининг катта қисми ҳануз давлатники. Демак, улар ҳам давлатнинг бир қисми. Молиявий тизимимизнинг бир қисми бўлган ҳолда тезроқ онлайнни татбиқ қилишса, самарадорлиги ошиб, халққа қилаётган хизматлари осонлашади. Бу таннарх камайишига ва мижозларнинг улар томонидан кўрсатилаётган хизматлардан кўпроқ қониқишига олиб келишига ишончим комил.
Мутахассис онлайнда ходимлар ишини назорат қилишнинг тайёр ечимлари ҳақида гапирган.
— Бизнесларимизнинг кўпи IT соҳасида бўлгани учун IT соҳасида дастурчиларнинг қилаётган ишларини самарадорлик даражасини назорат қиладиган бир неча платформалар бор. Уни IT мутахассислари жуда яхши билишади. Уларнинг ҳаммасининг номини айтиб ўтирмайман. Лойиҳа менежерларимиз бор. Биз уларга вазифа қўямиз. Кейин улар вазифани олиб, уни майда вазифаларга бўлиб чиқишади. Бўлинганидан кейин ҳар бир боланинг ҳар кунлик неча соат ва қанча миқдор ишни амалга ошириши тизимга дарҳол тушади. У ёзаётган коди ҳам тизимга узвий боғлиқ бўлиб, биз ҳар куни бола қанча код ёзди, қанча ишни амалга оширгани ва унга берилган вазифанинг қайси фоизини амалга оширди деган статистикани кўриб боришимиз мумкин.
Менимча, бошқа бизнесларда ҳам буни амалга ошириш имкониятлари мавжуд. Ўзбекистонда бугунги кунда ишлаётган kpi.com бор. Дўстимиз Музаффар ака Карабаев томонидан ташкил топган компания. Менимча, уларда бир неча ечимлар бор. Уларга мурожаат қилса бўлади. Trello’ни айтдингиз, биласизми унда автоматлаштириш даражаси инсонга боғлиқ. Лекин бошланғич босқичда ундан ҳам фойдаланса бўлади. Улар орқали вазифаларни бўлиш ва самарадорликни белгилаб боришнинг қай даражада амалга оширилаётганини назорат қилиш имкониятлари бор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди