"Реал Мадрид" клуби Испания чемпионати доирасидаги "Вилярреал" ва "Барселона" ўйинининг АҚШда ўтказилишига қарши чиқмоқда. Клуб бу борада нафақат Испаниянинг Юқори спорт кенгашига, балки КОНКАКАФ конфедерациясига ҳам расмий мурожаат юборди.
Euro-football.ru ёзишича, "Реал Мадрид" КОНКАКАФдан ўйиннинг ўз ҳудудида ўтказилишига рухсат бермасликни сўраган. Аввалроқ УЕФА "Вилярреал" ва "Барселона" жамоаларига декабрь ойида Майами шаҳрида ўйнашга рухсат берган эди.
Бироқ, УЕФА ушбу қарорни қабул қилишга мажбур бўлганини, амалдаги регламентларда бу ҳолат аниқ кўрсатилмаганини билдирган. "Барселона" жамоасининг айрим футболчилари ҳам ўйинни АҚШда ўтказишга қарши чиққан.
Учрашувнинг АҚШда ўтказилиши Испания футболида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Келгусида бундай ўйинлар бўйича аниқ қоидалар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
"Реал Мадрид" КОНКАКАФга "Барселона" ўйинини АҚШда тўхтатишни сўради
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар