date

Apple акциялари 263 доллардан ошиб, рекорд ўрнатди

Apple акциялари 263 доллардан ошиб, рекорд ўрнатди

Apple компанияси акциялари 4 фоиздан кўпроқка ошиб, $263,52 даражасига етди — бу акциялар учун янги ички савдо рекорди ҳисобланади, деб Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.

Компания акцияларининг ўсиши Counterpoint Research таҳлилий ҳисоботи билан боғлиқ. Унда айтилишича, iPhone 17 АҚШ ва Хитойда юқори савдо кўрсаткичларини қайд этган.

Шу муносабат билан Apple қимматли қоғозларига талаб ошди ва бозорда уларнинг қиймати кескин ўсди. Бир вақтнинг ўзида Loop таҳлилчилари Apple’ни сотиб олиш учун қулай саналадиган компания сифатида баҳолаб, акциялар учун юқори нарх мақсадини белгилади — $325.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Apple акциялари 263 доллардан ошиб, рекорд ўрнатди