Россия Федерацияси Эрон билан барча соҳаларда стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди. Унга кўра, Москва ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар барқарор ва изчил равишда ривожланмоқда.
“Россия Эрон билан барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга, албатта, тайёр. Эрон – бизнинг муҳим ҳамкоримиз ва бу муносабатлар динамик тарзда ривожланиб бормоқда”, — деди Песков журналистлар билан суҳбатда.
У, шунингдек, Европа давлатларининг Эронга қарши босимларини қоралаб, бу ҳаракатлар халқаро дипломатик нормаларга зид эканлигини таъкидлади.
Россия ва Эрон сўнгги йилларда сиёсий, иқтисодий, энергетика, мудофаа ва транспорт йўналишларида яқинлашиб бораётган бўлиб, икки давлат ўртасида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айни дамда, икки томон савдо айланмасини ошириш, халқаро логистик йўллар қуриш ва технологик алмашинув бўйича ҳам фаол музокаралар олиб бормоқда.
Кузатувчиларга кўра, бу ҳамкорлик Европа ва АҚШ санкциялари фонида икки давлатнинг ўзаро қарамликни кучайтираётганини англатади.
Россия ва Эрон стратегик иттифоқ сари йўл олмоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар