Элит Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Насаф" меҳмон сифатида Дубайдаги "Шабаб Ал-Аҳли" меҳмони бўлди. Ушбу баҳс қаршиликлар учун омадсиз якунланди — 4:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди.
Ўйин бошланиши биланоқ дуэл юқори суръатда бошланди. Дастлаб 9-дақиқада Федерико Картабиа ҳисобни очиб, “Шабаб Ал-Аҳли”ни олдинга олиб чиқди. Бир дақиқа ўтмай, қаршиликлар жавоб қайтарди — Зафармурод Абдураҳматов Сардор Баҳромов узатмасидан кейин ҳисобни 1:1 қилди.
Бироқ биринчи бўлим ўрталарида дубайликлар яна ташаббусни қўлга киритишди. 27-дақиқада Ренан Виктор ўз жамоасини яна олдинга олиб чиқди, 41-дақиқада эса Матевсао жамоасининг устунлигини икки тўп фарқига етказди.
Иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиев шогирдлари таркибдаги ўзгаришлар орқали вазиятни тузатишга уринишди — Норчаев, Сидиқов ва Бозоров майдонга туширилди. Аммо охирги дақиқаларда ҳам вазият ўзгармади. 90+5-да Брено Каскардо Лемос “Шабаб Ал-Аҳли”нинг тўртинчи голини урди ва баҳсга нуқта қўйди.
"Насаф" шундай қилиб Осиё Чемпионлар Лигасидаги учала баҳсда ҳам мағлубиятга учради. Бу натижа жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятини жиддий қийинлаштирди.
Қаршиликларнинг навбатдаги учрашуви 3 ноябрь куни “Ал-Ваҳда”га қарши бўлиб ўтади. Ушбу баҳс “Насаф” учун гуруҳдаги сўнгги имкониятлардан бири бўлиши кутилмоқда.
"Шабаб Ал-Аҳли" – "Насаф" 4:1
Голлар: Картабиа (9), Абдураҳматов (10), Ренан (27), Матевсао (41), Брено (90+5)
Шабаб Ал Аҳли: 22. Ҳамад Абулла, 4. Богдан Планич, 6. Саид Иззатуллоҳи, 9. Мунас Даббур, 10. Федерико Картабиа, 13. Ренан Виктор, 19. Лима (80. Брено Каскардо Лемос,71), 23. Мерсад Сеифи (25. Игор Гомес, 71), 75. Матеус Силва (31. Каван Силва,71), 77. Бала, 88. Неманя Максимович.
Насаф: 1. Олександр Воробей, 2. Алибек Давронов, 7. Аденис Шала (18. Ҳусайн Норчаев,62), 8. Зафармурод Абдираҳматов (Диёрбек Абдуназаров,80), 10. Драган Черан, 14. Шароф Муҳитдинов (77. Ойбек Бозоров,46), 22. Игор Голбан (9. Жавоҳир Сидиқов,62), 24. Сардорбек Баҳромов, 28. Шухрат Муҳаммадиев (19. Стефан Чолович,46), 34. Шерзод Насруллаев, 92. Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Зафармурод Абдураҳматов (21), Шерзод Насруллаев (26), Жавоҳир Сидиқов (72), Алибек Давронов (90)
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!