Павел Дуров Луврдан ўғирланган тақинчоқларни қайта сотиб олишни таклиф қилди

1 дақиқа ўқиш261
Павел Дуров Луврдан ўғирланган тақинчоқларни қайта сотиб олишни таклиф қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров яқинда Лувр музейида содир бўлган ўғирликдан сўнг Франция ҳукуматини қаттиқ танқид қилди ва ўғирланган тақинчоқларни шахсан ўзи сотиб олиб, музейга қайтаришга тайёрлигини маълум қилди.

У ўзининг X ижтимоий тармоғида ёзган постида Франция раҳбариятини “ҳақиқий таҳдидлар билан курашиш ўрнига сохта таҳдидлар ортидан қувишда” айблади.

“Луврнинг талон-торож қилиниши мени ҳайратга солмади. Бу бир вақтлар буюк бўлган мамлакатнинг таназзулининг навбатдаги аламли белгисидир”, — деб ёзди Дуров.

Орадан кўп ўтмай, у яна бир изоҳ қолдириб, “ўғирланган тақинчоқларни бажонидил сотиб олиб, уларни Абу-Даби Луврига қайтаришга тайёрман. Абу-Дабидаги Луврдан ҳеч ким ўғирламайди”, дея қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров ўтган йили Францияда ҳибсга олиниб, кейин озод этилган эди. У ўзининг сўнгги баёнотида бу воқеа Франциянинг эркин давлат сифатидаги обрўсига путур етказганини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?