08:00 / 16.11.2021
3 668

Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати маълум бўлди

Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати маълум бўлди
Ўзбекистонда учинчи чорак якунига кўра, энг сердаромад ва нисбатан паст молиявий кўрсаткичлар қайд этган банклари маълум қилинди, деб хабар бермоқда Spot.

Маълум бўлишича, энг даромадли банклар учлигига фақат давлат иштироки юқори бўлган банклар — «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзмиллийбанк» ва Ipoteka bank кирган. Улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади, бу эса бозор шароитида уларнинг рентабеллигини аниқлашни қийинлаштиради.

Қайд этилишича, энг даромадли 10 та банкнинг фойдаси қолган 17 та банкнинг умумий фойдасидан 5 бараварга кўп:
«Ўзсаноатқурилишбанк» — 787,3 миллиард сўм;
«Ўзмиллийбанк» — 676,8 миллиард сўм;
Ipoteka bank — 587,7 миллиард сўм;
Trast bank — 323,9 миллиард сўм;
Hamkorbank — 303,6 миллиард сўм;
Ipak yo‘li — 299,9 миллиард сўм;
Qishloq qurilish bank — 272 миллиард сўм;
«Капиталбанк» — 267,8 миллиард сўм;
«Асакабанк» — 258 миллиард сўм;
Orient finans bank — 213,7 миллиард сўм.

Қуйидагилар учинчи чоракни 100 миллиард сўмга яқин фойда билан якунлаган:
Agrobank — 102,8 миллиард сўм;
InFinbank — 101 миллиард сўм;
Aloqabank — 99,9 миллиард сўм;
Davr bank — 99 миллиард сўм.

Шунингдек, қуйидаги банклар эса 10 миллиарддан 100 миллиард сўмгача фойда олган:
KDB Bank — 75 миллиард сўм;
Turon bank — 68,7 миллиард сўм;
«Халқ банки» — 60 миллиард сўм;
Tenge bank — 54,7 миллиард сўм;
Asia Alliance Bank — 41 миллиард сўм;
Ziraat Bank Uzbekistan — 18,9 миллиард сўм;
«Микрокредитбанк» — 18 миллиард сўм;
Poytaxt Bank — 11 миллиард сўм.

Қайд этилишича, бешта банк 10 миллиард сўмдан кам даромад олган:
Ravnaq bank — 7,6 миллиард сўм;
Universal bank — 4,9 миллиард сўм;
Turkistan— 2 миллиард сўм;
Madad Invest Bank — 943 миллион сўм;
Anor bank — 225 миллион сўм.

Madad Invest Bank ва Anor bank учинчи чоракда зарарлардан қутилиб, даромад олишни бошлаган. Биринчи ярим йил якунларига кўра, Anor bank 1,7 миллиард сўм, Madad Invest Bank эса 7,8 миллиард сўм зарар кўрган.

Таъкидланишича, тўртта банк зарар кўришда давом этмоқда:
Savdogarbank — 10,8 миллиард сўм;
«Ўзагроэкспортбанк» — 16,7 миллиард сўм;
HI-TECH BANK — 35,9 миллиард сўм;
TBC Bank — 84 миллиард сўм.

TBC Bank’нинг зарари сезиларли даражада ошган. Биринчи ярим йилликда банкнинг зарари 42 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, учинчи чоракда бу кўрсаткич икки бараварга кўпайган.

Шунга қарамай, учинчи чорак якунига кўра, деярли барча банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ижобий даражада сақланиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил февралида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мамлакатдаги 31 банкнинг фаолият кўрсаткичларини баҳолаганди. Унга кўра, биринчи ўринлар «Капиталбанк» ва Davr bank’ка насиб этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати маълум бўлди
ePN