date

Моуриньо: Мен энди «Бенфика» билан бирга яшайман, кучимни шу ерга сарфлайман

Моуриньо: Мен энди «Бенфика» билан бирга яшайман, кучимни шу ерга сарфлайман

Жозе Моуриньо ўзининг илк баёнотида «Бенфика» клубини дунёнинг энг йирик ва нуфузли жамоаларидан бири сифатида эътироф этди.

«Ҳиссиётларим жуда кўп, аммо менда бу туйғуларни назорат қилиш ва тўғри йўналтириш учун етарлича тажриба бор. Клуб раҳбарияти ва ишонч билдирган барча инсониятга миннатдорчилик билдираман.

Мен португалияликман ва «Бенфика» билан орамиздаги тарихни, маданиятни ҳамда клубнинг масштаби қандай эканини билмайдиган инсон йўқ. Бу ерда ўз вазифамни сидқидилдан бажаришга ва барча диққат-эътиборимни ишимга қаратишга ҳаракат қиламан.

«Бенфика»дан кетганимга 25 йил бўлибди. Шу вақт мобайнида фаолиятимни қайта тиклаш учун эмас, балки катта йўл босиб ўтган мураббий сифатида қайтдим. Бу йигирма беш йил давомида дунёнинг энг йирик ва машҳур клубларида ишладим. Аммо шу гуруҳдаги ҳеч бир жамоа менга «Бенфика»дек кучли руҳ ва иштиёқ бермаган.

Мен энди «Бенфика» билан бирга яшайман, шу клубнинг манфаати учун меҳнат қиламан ва барча кучимни шу ерга сарфлайман», – дея таъкидлади Моуриньо.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо: Мен энди «Бенфика» билан бирга яшайман, кучимни шу ерга сарфлайман