date

Ўзбекистон футболида илк бор масофавий VAR тизими синовдан ўтди

Ўзбекистон футболида илк бор масофавий VAR тизими синовдан ўтди

Миллий футбол марказида жойлашган VAR марказида тарихда илк марта масофадан туриб ишлаш услуби амалиётда текшириб кўрилди.

Ушбу тажриба давомида VAR ва AVAR ҳакамлари инструкторлар билан биргаликда Тошкентдан туриб, Сурхондарё вилоятида ўтказилган Суперлига 22-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Машъал” учрашуви бош ҳакамига бевосита маслаҳат ва ёрдам кўрсатди.

Марказлашган VAR тизими реал вақтда ишлатилиб, баҳсли вазиятлар тўғридан-тўғри пойтахтдаги марказ орқали назорат қилинди. Бу орқали ҳакам қарорларининг янада аниқ ва холис чиқишига шарт-шароит яратилди.

Таъкидлаш керакки, мазкур синов келгусида Ўзбекистон футболида замонавий технологияларни янада кенгроқ жорий қилиш, ўйинларда баҳс-мунозараларга нуқта қўйиш ҳамда мухлислар ишончини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Футбол муҳитида эса бу жараён нафақат ҳакамлик тизимини, балки миллий чемпионатнинг нуфузини ҳам янги босқичга олиб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футболида илк бор масофавий VAR тизими синовдан ўтди