Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари валюта масалалари сабабли тўхтаб қолди. Июл ойида АҚШ президенти Доналд Трамп билан эълон қилинган 350 миллиард долларлик инвестиция пакети Сеул иқтисодиёти учун оғир юк бўлиши мумкинлиги айтилиб ўтилмоқда.
Япония яқинда АҚШ билан 550 миллиард долларлик шартнома имзолаган бўлса-да, Жанубий Корея шундай шартларни қабул қилишга тайёр эмас. Сабаби – корейс валюта бозори ҳажми кичик, катта миқдорда доллар талаби эса миллий валюта воннинг қадрсизланишига олиб келиши мумкин.
Сўнгги йилларда вон босими кучайган. Ўтган йили у сўнгги 15 йилдаги энг паст даражага тушди. Мутаҳассисларнинг ҳисобига кўра, янги келишув 2026–2028-йилларда ҳар йили 100 миллиард долларгача доллар талабини оширади, бу эса мамлакат иқтисодиётига жиддий босим қилади.
Жанубий Корея муаммони юмшатиш учун АҚШ билан валюта своп келишуви (валюта ёки фоиз ставкaси алмашуви бўйича шартнома) тузишни муҳокама қилмоқда. Ҳозирча бундай имтиёз фақат Япония ва бир нечта йирик давлатларга берилган. Мутаҳассислар бундай келишув Корея иқтисодиётини барқарорлаштиришга ёрдам беришини таъкидлашмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!