date

Жоржина Родригес ҳомиладорлик ҳақида миш-мишлар тарқалди

Жоржина Родригес ҳомиладорлик ҳақида миш-мишлар тарқалди

«Аль-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг аёли Жоржина Родригес ҳомиладор бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда журналист Альба Моралес Telecinco ¡Vaya Fama дастурида маълум қилди.

Унинг айтишича, жуфтлик футболчи ҳозир тўп сураётган Саудия Арабистони қонунлари сабаб турмуш қуришга қарор қилган. Маълумки, бу мамлакатда никоҳдан ташқари фарзанд кўриш ман этилади.

"Менимча, улар айнан Жоржина ҳомиладор бўлгани учун турмуш қуришга қарор қилишди. Чунки улар яшайдиган давлатда никоҳсиз фарзандли бўлиш мумкин эмас", – дейди Моралес.

Журналист яна қўшимча қилди: "Менда бу эҳтимолий ҳомиладорлик ҳақида манбалар борми? Ҳа, айримлар бу маълумот рост бўлиши эҳтимолини айтди".

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жоржина Родригес ҳомиладорлик ҳақида миш-мишлар тарқалди