date

Жозе Моуриньо расман «Бенфика» бош мураббийи сифатида иш бошлади

Жозе Моуриньо расман «Бенфика» бош мураббийи сифатида иш бошлади

«Бенфика» клуби матбуот хизмати машҳур мутахассис Жозе Моуриньонинг жамоага бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди.

Клуб ва 62 ёшли португалиялик мураббий ўртасида икки йиллик келишув имзоланди. Бу хабар футбол оламида катта қизиқиш уйғотди, чунки Моуриньо фаолияти давомида турли йирик клубларда ишлаб, кўплаб ютуқларга эришган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Моуриньо сўнгги бор «Фенербахче»да ишлаган ва унинг лавозимидан кетишига сабабчи бўлган мағлубият ҳам айнан «Бенфика»га қарши ўйинда қайд этилганди.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо ўз мураббийлик карьерасини айнан «Бенфика»да 2000 йилнинг сентябридан декабригача бошлаган. Кейинчалик у «Порту», «Челси», «Интер», «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм» ва «Рома» каби йирик жамоаларни бошқариб, катта тажриба тўплади.

Мухлислар эса «Бенфика»нинг янги даври қандай кечишини ва Моуриньо жамоани қай даражада олға бошқаришини қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо расман «Бенфика» бош мураббийи сифатида иш бошлади