Steam 2026 йилдан 32-бит Windows'ни қўлламайди, деб Steam расмий сайти хабар берди.
2026 йил 1 январдан бошлаб Steam 32-бит Windows операцион тизимларини расман қўллаб-қувватламайди. Ҳозирда Steam томонидан фақат Windows 10 32-бит версияси қўлланади ва бу фойдаланувчиларнинг бор-йўғи 0.01%ини ташкил қилади.
Windows 10 64-бит версияси қўллаб-қувватланишда давом этади ва 32-бит ўйинлар унда ишлашда давом этади. Аммо 32-бит тизимдаги Steam мижози янгиланмайди ва хавфсизлик патчлари ҳам бериламайди.
Steam фойдаланувчиларга муаммолар юзасидан техник ёрдам кўрсата олмайди. Доимий янгиланиш ва барқарор ишлаш учун 64-бит Windows'га ўтиш тавсия этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар