1 451
Бу йилги тест синовларида ярим миллиондан ортиқ абитуриент ўтиш баллини ҳам тўплай олмади
ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтида келтирилаётган очиқ маълумотларига кўра, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган бўлса, уларнинг 51,2 фоизи, аниқроғи 550 минг нафари ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган.
Ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг эътибор қаратишича, бу кўрсаткич ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда ҳам ёмонроқ.
Келтирилаётган рақамларга қаралса, ўтган йили 36 фоиз абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган, жорий йилда эса бу кўрсаткич 15,2 фоизга ортиқроқ.
«Албатта, бунда мажбурий блокдаги осон саволларга бериладиган баллар миқдори камайтирилиб, мутахассислик фанига катта урғу берилгани ҳам сабаб бўлди», – деб ёзади Худойбердиев.
2022 йилда энг ёмон кўрсаткич Тошкент вилоятида (55,9 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса Тошкент шаҳрида (45,2 фоиз) қайд этилган (жадвалга қаранг). Эътиборлиси ҳар икки ҳудуд ҳам ўтган йилги ўринларини ўзгартира олмаган.
10 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олишган. Фақат 4та ҳудуд – Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бу кўрсаткич 50 фоиздан камроқни ташкил қилган.
«56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30 фоизи дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30 фоиз билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30 фоиз билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас, 1 баҳо десак тўғри бўлар, балки.
Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55 фоиз натижа кўрсата олиши керак (66 баллдан юқори).
Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 51,2 фоизи, аниқроғи 550 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди», – дея ўз хавотирларини билдирмоқда Хушнудбек Худойбердиев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
Эрон президенти Исроил ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берди
ЖАР Халқаро судга Исроил жиноятлари бўйича далилларни тақдим этди
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”