Маст ҳолда автоҳалокат содир этган ҳайдовчи 16 млн тўлади

1 дақиқа ўқиш195
Маст ҳолда автоҳалокат содир этган ҳайдовчи 16 млн тўлади

Китоб туманида яшовчи ҳайдовчи маст ҳолда рульга ўтириб, “Damas” русумли автомобилни уриб, йўл-транспорт ҳодисасига сабабчи бўлди, деб хабар берди Kun.uz.

Тергов маълумотларига кўра, У.Э. бошқарувидаги “Labo” автомашинаси йўл четида тўхтаб турган “Damas”га бориб урилган. Натижада жабрланувчига 3,4 миллион сўмлик моддий зарар етган.

Суд У.Э.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди ва унга уч йил ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда 16 миллион 480 минг сўм жарима жазосини тайинлади.

Мажбурий ижро бюроси маълум қилишича, ҳайдовчи тайинланган жаримани тўлиқ тўлаб бўлди.

Муттахассислар таъкидламоқда: рульга ўтирган одам нафақат ўз, балки бошқаларнинг ҳам ҳаёти учун жавобгар. Бир лаҳзали кайфият ва масъулиятсиз қарор бутун тақдирни ўзгартириб юбориши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?