date

Фарғонада ҳайдовчи 8 йилга қамалди

Фарғонада ҳайдовчи 8 йилга қамалди
Фарғона вилоятида бир оиланинг тўрт аъзосининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд жараёни якунланди. Ушбу ишда 25 ёшли ҳайдовчи айбдор деб топилди.

Фожиа Фарғона тумани “Шоҳимардонобод” маҳалласида содир бўлган. Nexia автомобилининг ҳайдовчиси рухсат этилган тезликни ошириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қаршилик томонга чиқиб хавфли қувиб ўтиш ҳаракатини амалга оширган.

Қаршилик томонда Tico автомобили билан юзма-юз тўқнашув юз берган. Тўқнашув оқибатида Tico ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машинада бўлган аёл ва икки вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифокорларнинг барча уринишларига қарамасдан, шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Авария айбдори тирик қолган.

Суд ҳайдовчини йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, одамларнинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбдор деб топиб, уни саккиз йил озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, унга уч йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди.

Бундан ташқари, суд қарорига кўра, ҳайдовчи ҳалок бўлганларнинг оиласига 100 миллион сўм миқдорида товон пули тўлаши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ҳайдовчи 8 йилга қамалди