date

Олимлар абадий ёшлик витаминини аниқлашди

Олимлар абадий ёшлик витаминини аниқлашди

Лозанна Федерал политехника мактаби биологлари шикастланган тўқималарни янгилайдиган, бироқ вақт ўтган сайин ўз таъсир кучи сусайиб кетувчи илдиз ҳужайраларини ёшартириш учун витаминидан фойдаланишди, дейилади "Кун" нашрида.

Тўқималар функциясини қайта тиклашда митохондриялар асосий омил бўлиб хизмат қилди. Тадқиқот натижалари Science журналида чоп этилган. У ҳақда қисқача EurekAlert! сайтида маълумот берилди.

Маълумки, сув эмизувчиларнинг баъзи тўқима ва органлари вақт ўтиши билан қайта тикланиш хусусиятини йўқота боради. Жароҳатлардан кейин узоқ вақт қайта тикланиш қариликнинг яққол белгиларидан биридир.

Самарали қайта тикланиш даражасининг пасайиб боришига сабаб, аввалги тадқиқотлар кўрсатганидек, митохондриялар – тўқималарнинг ҳаётий фаолияти учун зарур бўлган энергия ишлаб чиқариш марказлари билан боғлиқ. Митохондриялар яхши ишламаса, илдиз тўқималар ҳам қайта тикланиш жараёнини суст амалга оширади.

Олимлар никотинамид рибозид – тузилиши бўйича В3 витамига ўхшаш ва NAD+ коферментининг “ўтмишдоши” бўлмиш восита ёрдамида 2 яшар сичқон илдиз тўқималарида митохондриялар фаолиятини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Бу восита митохондриялардаги метобллик занжирларга электронлар ташувчи ҳисобланади. Унинг самараси эвазига органеллалар АТФ кўринишида энергия ишлаб чиқаради. Натижада сичқонларда мушак тўқимаси регенерацияси кучайди ва улар рибозид қабул қилмаган кемирувчиларга нисбатан узоқроқ яшади.

Тадқиқот давомида бош мияси ва терида ҳам шундай самарали натижа кузатилди. Никотинамид рибозид қабул қилиниши оқибатида, ҳатто кўп миқдорда қабул қилинганда ҳам, ҳеч қандай салбий таъсир сезилмади. Бироқ олимлар патоген ҳужайралар фаоллашуви хавфи мавжудлигини қайд этишди. Бу эса хавфли ўсимталарнинг шаклланишига олиб келиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар абадий ёшлик витаминини аниқлашди