date

Қарздорлик туфайли минглаб истеъмолчилар сув таъминотидан узилди

Қарздорлик туфайли минглаб истеъмолчилар сув таъминотидан узилди

Ўзбекистонда қарздорлик ортидан неча фуқаро сувдан узилгани маълум қилинди. “Ўзсувтаъминот”нинг расмий хабарига кўра, жорий йилнинг январь–октябрь ойларида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 4351 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган. Бу кўрсаткичлар мамлакат бўйлаб сув ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш кўлами ҳали ҳам жиддий муаммо эканини кўрсатади.

Энг юқори қонунбузарликлар Тошкент шаҳрида қайд этилган — 488 та ҳолат. Кейинги ўринларда Сирдарё вилояти (433 та), Қорақалпоғистон Республикаси (425 та) ва Хоразм вилояти (419 та) жой олган. Айни ҳолатлар туфайли жамият манфаатларига 82 млрд сўмдан ортиқ иқтисодий зарар етгани ҳисоблаб чиқилган. Шундан 33,6 млрд сўмлик қисмнинг қопланиши таъминланган.

Қарздорликни қисқартириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида йил давомида 123,4 минг қарздор истеъмолчи бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга 358,4 млрд сўмлик даъво аризалари юборилган. Ҳисобот даврида эса жуда жиддий рақамлар аниқланган: республика бўйича 62,4 минг жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги туфайли сув таъминоти тармоғидан узилган.

Энг юқори кўрсаткич яна пойтахт ҳиссасига тўғри келган — 46 минг истеъмолчи Тошкент шаҳрида сувдан узилган. Бу нафақат маиший қулайликларга таъсир қилмоқда, балки аҳоли ва тадбиркорлар учун қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Шу билан бирга, дебитор қарздорликлар қисқариши ижобий натижа сифатида қайд этилган. Жорий йил бошига нисбатан қарздорликлар 203 млрд сўмга (22%) камайиб, 705,5 млрд сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса қарздорликлар 364 млрд сўмга (34%) қисқартирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик туфайли минглаб истеъмолчилар сув таъминотидан узилди