
Ижтимоий тармоқларда Асака туманидаги Музей кўча ёнида газ балони портлагани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вазият юзасидан батафсил маълумот берди.
Расмий баёнотга кўра, 17 ноябрь куни соат 16:41 да “112” ягона қутқарув хизматига Асака тумани, “Камолот” МФЙ, Марғилоний кўчасида жойлашган уйлардан бирида ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида мурожаат тушган. Шунга мувофиқ, 3 та ёнғин-қутқарув бўлими жамланиб, соат 16:55 да ҳодиса манзилига етиб борган.
Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати сабаб ёнғин 16:59 да назоратга олинган ва 17:26 да тўлиқ ўчирилган. Мутахассислар уйдаги шифт, том қисми ҳамда айрим маиший жиҳозлар зарарланганини тасдиқлади. Ҳодиса сабаблари ва аниқ зарар миқдори ўрганилмоқда. Энг муҳими — фуқаролар орасида тан жароҳати олганлар қайд этилмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.