date

Самарқандда бир иш бўйича бир кунда тўрт ҳукм чиқди

Самарқандда бир иш бўйича бир кунда тўрт ҳукм чиқди

Самарқандлик судья бир иш бўйича бир кунда тўрт хил ҳукм чиқарди. «Эзгулик» жамияти маълумотига кўра, Самарқанд туман суди раиси Носир Ражабов биргинa жиноят иши юзасидан бир куннинг ўзида тўртта турли ҳукм расмийлаштирган. Жамият раҳбари Абдураҳмон Ташанов таъкидлашича, барча ҳужжатларда штрих-кодлар тўғри бўлгани ҳолда, улар орасида жиддий фарқлар мавжуд.

Ташанов бу ҳолатни суд тизимидаги чуқур муаммоларнинг очиқ белгиси сифатида баҳолади. Унинг фикрича, баъзи судьялар устидан назорат кучайгани сабаб бир-бирларини адаштиришга уринаётгандай тус олмоқда. “Қонунийлик қадри пасайиб, айрим ҳудудларда сохта жабрдийдаларни жалб қилиш амалиёти кенгаймоқда”, дея қўшимча қилди у.

Бундан аввал расмийлар Самарқанд вилояти “қонун устуворлиги бўйича” мамлакатда иккинчи ўринда турганини маълум қилган эди. Бироқ ҳуқуқ фаоллари бундай ҳолатлар суд тизимига бўлган ишончни жиддий равишда емираётганини таъкидлаб, президентдан вазиятни шахсан назоратга олишни сўрамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда бир иш бўйича бир кунда тўрт ҳукм чиқди