Банкдан қарзини тўламай юрган фуқаронинг уйи сотувга чиқди

1 дақиқа ўқиш214
Банкдан қарзини тўламай юрган фуқаронинг уйи сотувга чиқди

Тошкент вилоятида яшовчи қарздор фуқаро ўзининг уйидан маҳрум бўлиш арафасида қолди. Маълумотларга кўра, у банкдан олган кредитини ўз вақтида қайтармагани учун унинг гаровдаги кўчмас мулкига ундирув қаратилди.

Зангиота туманлараро суди ижро ҳужжатига кўра, қарздор ЯТТ “Ипак йўли банк” фойдасига 307 миллион сўмдан зиёд қарзни тўлаши шарт эди. Аммо қарз ўз вақтида қопланмагани боис, қарздорга тегишли бўлган Тошкент туманидаги уй гаров мулки сифатида хатланди.

Ижро иши қўзғатилган куннинг ўзида қарздорга ихтиёрий равишда қарзни тўлаш учун имконият берилган, бироқ у талабни бажармаган. Шу сабабли, мулкка банд қўйилиб, ҳужжатда кўрсатилган тартибда сотувга тайёрланди.

Ҳозирда ушбу уй 375 миллион сўмлик бошланғич баҳода онлайн аукционга чиқариш жараёни амалга оширилмоқда. Мутахассислар қарздорлик билан боғлиқ бундай ҳолатларда мулкдорлар қонун талабларига қатъий амал қилишини эслатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?