19 ёшли қиз йигитнинг тилини тишлаб, узиб олди

1 дақиқа ўқиш1.4K
19 ёшли қиз йигитнинг тилини тишлаб, узиб олди

Қирғизистоннинг Манас туманида 8 ноябрь куни кутилмаган ва дахшатли воқеа содир бўлди. 19 ёшли қиз ўпишув пайтида ўзидан 7 ёш катта севгилисининг тилини тишлаб, узиб олган.

Жалолобод вилояти клиник шифохонаси директори Қумар Ботокараевнинг маълум қилишича, йигит оғир жароҳат билан шифохонага етказилган.

“Беморнинг тил учи ва пастки лаб қисми тишланган ҳолда келтирилди. Дарҳол жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва жароҳатли жойлар тикланди. Ҳозир у жағ-юз жарроҳлиги бўлимида даволанмоқда. Тилни тиклаш мумкин бўлади. Амалиётимда ўпишиш вақтида бундай ҳолат илк бор кузатиляпти”, — деган шифокор.

Ички ишлар бўлими маълумотига кўра, жабрланувчи 26 ёшда, қиз эса 19 ёшда бўлган. Улар ҳодисадан аввал дўстларининг тўйида бўлишган ва спиртли ичимлик истеъмол қилишган.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, қиз ўпишув пайтида йигитни қаттиқ тишлаб, унинг тили ва лабига шикаст етказган. Ҳар иккиси ҳам соғлом, руҳий касаллик белгилари аниқланмаган.

Манас туман Ички ишлар бўлими тергов бошлаган ва суд-тиббий экспертиза тайинланган. Тергов ҳаракатлари ҳозирда давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?