16:00 / 18.10.2022
1 314

Дубай шаҳзодаси ов қилиш учун Ўзбекистонга келди (фото)

Дубай шаҳзодаси ов қилиш учун Ўзбекистонга келди (фото)
Айни кунларда Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад аль Мактум Навоий вилояти Қизилқум чўлида ов қилмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилади.

Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад аль Мактум учун бу анъана тусига кирган. У Навоий шаҳридан 50 километрча узоқликдаги чўл ҳудудида жойлашган “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази”да анъанавий тарзда ов қилиб келади. Хусусан, у 2021 йил 6-7 октябрь кунлари ҳам Ўзбекистонга келиб, ов қилганди.

Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
© Instagram/faz3

300 гектар ер майдонга эга ушбу марказ 2008 йилнинг апрель ойида БАА вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рашид аль Мактум ташаббуси билан ташкил қилинган.

Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
© Instagram/faz3

Маълумот учун, “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази” томонидан 2022 йилнинг март ойида, 1600 бош йўрға тувалоқ етиштирилиб, табиат қўйнига қўйиб юборилган эди. Марказ 2019, 2020, 2021 йилларда ҳам ушбу "Қизил китобга" киритилган қўшларни етиштириб табиат қўйнига қўйиб юборган эди.

Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
© Instagram/faz3


Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум – Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дубай шаҳзодаси ов қилиш учун Ўзбекистонга келди (фото)