date

Адам Whартон ёзда Кристал Пеласни тарк этиши мумкин

Adam Wharton yozda Kristal Pelasni tark etishi mumkin

Кристал Пелас ярим ҳимоячиси Адам Whартон ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Футболчига Манчестер Юнайтед ва Ливерпул каби гранд клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гарчи 22 ёшли футболчининг шартномаси 2029-йилга қадар мўлжалланган бўлса-да, клуб уни юқори нарх эвазига қўйиб юборишга тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клинтон Моррисоннинг фикрича, Конференциялар лигасидаги ғалаба ҳам Whартонни Лондонда ушлаб қолиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Футболчи ўз ривожланиши ва Англия терма жамоасидаги ўрнини мустаҳкамлаш учун Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтишни мақсад қилган бўлиши эҳтимоли юқори.

Кристал Пелас раҳбарияти футболчи учун 60-70 миллион фунт стерлинг атрофида маблағ талаб қилиши кутилмоқда. 2024-йилда атиги 18 миллион фунтга харид қилинган ярим ҳимоячи учун бу жуда фойдали битим бўлиши мумкин. Шунга қарамай, клуб раиси агар муносиб таклиф келиб тушмаса, футболчини сотишга шошилмайди.

Адам Whартон ўтган вақт мобайнида Англия Премер-лигасининг етакчи ўйинчиларидан бирига айланди ва терма жамоа сафида тўрт марта майдонга тушди. Унинг келажаги ёзги трансфер бозоридаги энг қизиқарли воқеалардан бири бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Адам Whартон ёзда Кристал Пеласни тарк этиши мумкин