16:55 / 11.06.2023
211

“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” 12 июнь, душанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, дам олиш кунларида бир оз пасайган ҳарорат яна кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 37-39 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
ePN