date

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябр куни Самарқанд вилоятига келди.

Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

Ташриф чоғида президент ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди